Исроил қўшинлари 7 октабрдаги хуружларни уюштирганидан кўп ўтмай Ғазо секторида ғойиб бўлган ХАМАС етакчиси Яҳё Синварни бир йилдан ортиқ вақтдан бери ов қилмоқда.
Бу вақт ичида 61 ёшли Синвар Исроилда қўлга олинган бир гуруҳ тансоқчилар ва гаровга олинганларнинг тирик қалқони билан асосан Ғазо сектори остидаги туннелларда яширинганлиги айтилган.
Охир оқибат, Синварнинг ўлими Ғазо жанубида исроиллик патрули билан тасодифий тўқнашув натижаси бўлган кўринади. Ўша пайтда Синварнинг хавфсизлик кучлари кичик эди. Яқин атрофда гаровга олинганлар топилмади.
Унинг ўлими тафсилотлари ҳозирча маълум қилинмоқда.