Туркия энергетика ва табиий ресурслар вазири Алпарсон Байрактар Сурияда электр энергияси ва энергетика хизматлари Туркия орқали таъминланадиган вилоятлар борлигини маълум қилди. Хусусан, булар Идлиб ва Африн каби Туркия операциялари назорати остидаги ҳудудлардир.
Байрактарнинг таъкидлашича, Туркия жамоаси Сурия энергетика инфратузилмасини баҳолаш учун аллақачон Дамашқда иш бошлаб юборган.
Урушга қадар мамлакатдаги электр станцияларнинг жами қуввати 8500 МВт ни ташкил этган, аммо ҳозирда уларнинг 3500 МВт қисми сақланиб қолган. Аҳолининг асосий қисми электр энергияси билан таъминловчи генераторлардан фойдаланиб келади.
Шунингдек, Сурия ва Ливан энергетика талабини қоплаш учун Туркиядан электр энергиясини экспорт қилиш имконияти ҳам муҳокама қилинмоқда. Вазирнинг сўзларига кўра, ушбу чора-тадбирлар суриялик қочқинларнинг ватанига қайтиши учун шароитларни яхшилашга хизмат қилади.