Бугун 7 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Маск Британия бош вазирини зўрлашда айблади

Маск Британия бош вазирини зўрлашда айблади

Америкалик миллиардер Илон Маск Британия бош вазири Кей Стармерни кескин танқид қилиб, уни "Буюк Британияни зўрлашда шерикликда" айблаб, истеъфога чиқишни талаб қилди.

Маск ижтимоий тармоқда бош вазир прокуратурани бошқарган даврга ишора қилиб, "Британия тарихидаги энг даҳшатли оммавий жиноятга алоқадорлиги учун айбланиши кераклигини" айтди. Айбловлар полициянинг осиёлик жиноий гуруҳлар томонидан камида 1000 нафар қизни зўрлаганига кўз юмгани ҳақидаги хабарлардан келиб чиққан.
Маск, шунингдек, Британия адлия сиёсатини танқид қилувчи мем жойлаштирди: “Ўта оғир, зўравон жиноятлар учун адолат йўқ, лекин ижтимоий тармоқдаги постлар учун қамоқ жазоси”.

Киритилди: 17:45 05.01.2025. Ўқилди: 2205 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!