Ўтган кун давомида Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украина қирувчиси ва юзга яқин дронини уриб туширди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украина Ҳаво кучларининг Су-27 самолётини, АҚШда ишлаб чиқарилган олтита HIMARS ялпи реактив ҳужум тизимларини, шунингдек, 97 та самолёт типидаги учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди”, — дейилади хабарда.
Шу билан бирга, авиация, ҳужумчи дронлар ва артиллерия Украина мудофаа корхоналари фаолиятини таъминловчи энергетика объектларига, ҳарбий аэродромлар инфратузилмасига, шунингдек, 146 та ҳудуддаги душман шахсий таркиби ва техникасига зарба берди.