Бугун 7 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Путин Украинага ядровий зарба бермоқчи бўлган, лекин уни бундан ким қайтарди?

Путин Украинага ядровий зарба бермоқчи бўлган, лекин уни бундан ким қайтарди?

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг Финанcиал Тимес нашрига маълум қилишича, Россия Украинада ядро қуролидан фойдаланишни жиддий кўриб чиққан, аммо Хитой уни бу фикрдан қайтарган.

Блинкеннинг сўзларига кўра, АҚШ Россия президенти Владимир Путин ядровий вариантни кўриб чиқаётганидан "жуда хавотирда."

"Ядровий қурол ҳақида гап кетганда, эҳтимоллик 5 фоиздан 15 фоизга кўтарилган бўлса ҳам, бундан жиддийроқ нарса йўқ... Бизда Хитой Россияга, "Бундай қилма," деб айтганига ишониш учун асос бор," - дейди Блинкен.

Унинг қўшимча қилишича, худди шундай динамика АҚШ Хитойга Путин коинотга ядро қуролини учирмоқчи эканини айтганида ҳам юз берган бўлиши мумкин.

Блинкеннинг фикрича, Путин стратегик мағлубиятга учради ва НАТО ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ва кўпроқ ресурслар билан таъминланган. Давлат котиби, шунингдек, Байден маъмурияти Украинага қурол беришни кечиктиргани ҳақидаги тахминни рад этиб, Украинанинг тизимларни сақлаб туриш қобилияти каби бир қатор омилларни ҳисобга олиши кераклигини айтди.

Киритилди: 19:27 05.01.2025. Ўқилди: 2717 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!