Германия Россия президенти Владимир Путин урушни шу йил якунлашига умид қилмоқда, чунки бунга аллақачон сигналлар бор, деб хабар бермоқда Германиянинг Билд нашри.
Таъкидланишича, божлар ва озиқ-овқат нархларининг ошиши, рублнинг қадрсизланиши ва ҳарбий-саноат мажмуасига ҳаддан ташқари юкланиш туфайли бошқа соҳалардаги инқироз салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Нашрнинг ёзишича, Кремл ҳудудларни 2026-йилги сайловларга тайёрламоқда, урушнинг тугаши эса ғалаба сифатида тақдим этилади.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский уруш 2025-йилда тугашига умид қилишини айтган эди.