Бугун 7 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эрон “тайёр”. Бу Ғарбга боғлиқ

Эрон “тайёр”. Бу Ғарбга боғлиқ

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчининг айтишича, Эрон ядро дастури бўйича келишувга эришиш учун Ғарб билан конструктив музокараларни қайта бошлашга “кечиктирмасдан” тайёр.

“Биз кечиктирмасдан ядровий дастуримиз бўйича конструктив музокараларга киришишга тайёрмиз. Музокаралар келишувга эришишга қаратилган”, — деди у Хитой марказий телевидениесига берган интервюсида.

Арагчининг ишонтиришича, Теҳрон "олдинги формула - Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси (ЖCПОА), яъни санкцияларни бекор қилиш эвазига Эроннинг ядровий дастурига ишончни мустаҳкамлаш" бўйича музокараларга тайёр.

Вазирнинг таъкидлашича, Эрон ядровий келишувнинг ўзига тегишли қисмини бажарган, аммо "бироқ Қўшма Штатлар ҳеч қандай сабаб ва асосларсиз ундан чиқишга қарор қилган".

Арагчи, Европанинг уч давлати (Буюк Британия, Франсия, Германия) билан музокараларнинг биринчи босқичи аллақачон якунланганини, иккинчи босқични эса келаси икки ҳафта ичида ўтказиш бўйича келишувга эришилганини айтди. АҚШга келсак, Арагчининг айтишича, янги ҳукумат ўз сиёсатини ишлаб чиқиши керак ва Эрон "бунинг асосида қарор қабул қилади".

Киритилди: 17:47 05.01.2025. Ўқилди: 5077 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!