Бугун 7 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Украина қуролли кучлари Курск вилоятида қарши ҳужумга ўтди

Украина қуролли кучлари Курск вилоятида қарши ҳужумга ўтди

Москва вақти билан 9:00 атрофида Украина Қуролли кучлари Курск вилоятидаги Бердин фермаси йўналишида қарши ҳужумга ўтди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Ҳарбий департамент баёнотида айтилишича, украиналик ҳарбийлар ҳужумни “Россия қўшинларининг Курск йўналишидаги ҳужумини тўхтатиш” учун амалга оширган.

Баёнотга кўра, Россия қўшинлари "ҳужум гуруҳини мағлубиятга учратиб, иккита танк ва еттита зирҳли жанговар техникани йўқ қилган".

“Шимолий қўшинлар гуруҳининг артиллерияси ва авиацияси Украина Қуролли кучларининг ҳужум гуруҳини мағлуб этди. Украина қуролли кучлари бўлинмаларини йўқ қилиш операцияси давом этмоқда”, — дейилади департамент хабарида.

Украина Қуролли Кучлари Курск вилоятидаги рус қўшинларини ўзларининг ҳужумлари билан "ҳайратда қолдирди". Бу ҳақда Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши ҳузуридаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко маълум қилди.

Унга кўра, Украина кучлари ҳужумни ривожлантириш устида ишламоқда. Коваленконинг айтишича, ҳужум бир неча йўналишда амалга оширилмоқда.

Украина президенти девони раҳбари Андрей Эрмак ҳам Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятига ҳужуми бошланганини маълум қилди. "Куршчина, яхши хабар, Россия ўзига муносиб бўлган нарсани олади", деб ёзган Эрмак.

Киритилди: 21:03 05.01.2025. Ўқилди: 1878 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!