Хитой Европа Иттифоқи билан барча даражаларда мулоқот қилиш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр, деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нинг.
"Биз ЕИ билан барча даражаларда ва барча соҳаларда мулоқот ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрмиз," - дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Дипломатнинг сўзларига кўра, Пекин Европа билан барча келишувларни амалга ошириш учун саъй-ҳаракатларни ишга солишга ва дипломатик муносабатларнинг 50 йиллигига бағишланган қатор тадбирларни ўтказишга тайёр.