Хвича Кварацхелия «ПСЖ» аъзосига айланди.
«Наполи» вингери расман Париж клубига ўтди ва 2029 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.
Аввалроқ «ПСЖ» Грузия миллий жамоасининг 23 ёшли футболчиси учун 70 млн евро тўлаши ҳақида хабар берилганди.
Янги жамоасида Хвича йилига тахминан 9 млн евро маош олади, яна 2 млн евро бонуслар бор.
А Сериянинг ушбу мавсумида Кварацхелия 17 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширганди.