Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Хушхабар! Қорақалпоғистонда 15 нафар бемор буткул соғайди

Хушхабар! Қорақалпоғистонда 15 нафар бемор буткул соғайди

Бир томондан кунлар исиб, баҳор фаслининг чирой очаётгани, иккинчи томондан эса кундан кунга коронавирус инфекциясидан тузалаётган беморларнинг кўпайиб бораётгани юртдошларимиз кайфиятига, руҳиятига ижобий таъсир этаётгани шубҳасиз. Бугун ҳам барчамизни қувонтирадиган кўплаб хушхабарни тақдим этиш ниятидамиз.

Ушбу хайрли жараёнлар ортида эса минглаб инсонлар, жумладан, фидоий шифокорларнинг заҳматли фаолияти мужассам. Қаҳрамон тиббиёт ходимлари ҳар доимгидек, зиммасидаги вазифаларни шараф билан бажаришмоқда.

Бугуннинг биринчи янгилигини Қорақалпоғистон юқумли касалликлар шифохонасидан 15 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг соғайиб чиққанлиги ҳақидаги хабар билан бошлаймиз.

Соғайганларнинг 2 нафари Тошкент шаҳридан, 13 нафари Қорақалпоғистондан (11 нафари Нукус шаҳридан  бўлса, Қўнғирот ва Мўйноқ туманидан 1 нафардан) бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Беморларнинг 6 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 63 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2019 йил туғилган. Самарали даволаш муолажалари туфайли бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди.

Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 372 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 13:16 22.04.2020. Ўқилди: 3034 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!