Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Худудларда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Худудларда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Улуғнор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда "I.E." оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси масъул шахслари тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 226 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Бухоро тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.Қ. ўзининг яшаш хонадонида ишлаб чиқариш цехи ташкил қилиб, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида яширин тарзда уланиб, жами 118,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Бекобод шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “O.-I.” МЧЖ раҳбари Ғ.З. “Маърифат” МФЙ ҳудудидаги чиқинди тўплаш шохобчасида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 101,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 17:12 14.05.2025. Ўқилди: 522 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!