Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россиядаги ур-тўполонда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлдими?

Россиядаги ур-тўполонда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлдими?

Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Москва шаҳрида жойлашган “Сахарово” миграция марказида бўлган тиқилинчда хорижий фуқаронинг вафот этгани ва у Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси муносабат билдирди, дея ёзмоқда QALAMPIR.UZ.

Қайд этилишича, ваколатхона мазкур ҳолат юзасидан аниқлаш ишларини олиб борган ва расмий маълумотларни жамлаган.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 май куни “Сахарово” миграция марказида ҳужжат расмийлаштириш учун навбатда турган фуқаро ўзини нохуш ҳис қилган ва унда тўсатдан юрак хуружи рўй берган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан у вафот этган.

Олиб борилган текширувлар натижасида марҳум Тожикистон фуқароси экани аниқланган. Бу маълумот расман Тожикистоннинг Россиядаги ваколатли органлари томонидан ҳам тасдиқланган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Россиянинг тегишли идоралари томонидан ҳуқуқий текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 23:25 20.05.2025. Ўқилди: 1023 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!