Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри мактаблари мисолида ҳар бир мактабга давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилишини маълум қилди. Унга кўра ўтган йили мактабларни таъмирлаш учун 2 млн.дан 11 млн. сўмгача маблағ ажратилган.
"Minbar.uz"нинг ёзишича, бу маблағлар мактабларни тўлиқ ва сифатли таъмирлашга етарли эмас. Шу туфайли мактаб раҳбарияти йиллар давомида пул йиғишга мажбур бўлган”, – дейилади вазирлик ахборот хизмати маълумотида.
Вазирлик маълумотига кўра, умумтаълим муассасалари бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши керак. Яъни ҳар бир мактаб ҳар йили тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида маблағ олади. Олинадиган маблағ икки қисмга ажратилади:
Таъмирлаш учун ана шу иккинчи қисмга кирувчи маблағларнинг бир қисми “товар-моддий захиралар” бандидаги маблағлардан олинади.
Олмалиқ шаҳрида жойлашган мактабларни таъмирлаш учун 765 млн. сўм ажратилган, шундан 320 млн. сўми “Обод қишлоқ, обод маҳалла” дастурига сарфланган. Қолган 445 млн. сўмнинг ҳаммаси иложсизликдан фақат битта мактабга ажратилган. Бу томидан томчи томадиган, иситиш тизими умуман ишламайдиган қолган 15 мактаб таъмирлаш учун маблағсиз қолган дегани.
Бу нима учун муҳим: ОАВда умумтаълим муассасалари таъмирига етарли маблағ ажратилиши, шунга қарамай ота-оналардан мактабга ёрдам бериш учун пул йиғилиши ҳақида турли норозиликлар билдирилади. Қоғозда мактаблар тўлиқ таъминланиши айтилган бўлса-да, амалда ажратиладиган пул мактаб биносини ҳар йили соз сақлаб туриш учун етарли эмас. Вазирлик айрим мактабларга умуман маблағ ажратилмаганини ҳам қистириб ўтган. Бу ўша мактабда қувур ёрилган бўлса ёки ойнаси синган бўлса, пул йиғмасдан муаммони ҳал қилиб бўлмайди дегани.
Муаммони ҳал қилиш учун нима қилинмоқда:
ХТВ режалаштираётган бу чоралар муаммонинг бир қисмини ҳал қилиши мумкин. Ваучер тизими бюджет маблағларини самарали йўналтириш имконини берса-да, маблағнинг ўзини кўпайтирмайди. Ҳомийлик маблағлари ҳам ихтиёрий асосда бўлгани боис чекка ҳудудларда мактаб таъмирига маблағ топилишига кафолат бермайди. Пулли хизматларнинг йўлга қўйилиши ҳам чекка ҳудудларда, аҳолиси асосан камбағаллар бўлган жойларда иш бериши мушкул. Вазирлик имкони бор ишни қилаяпти, аммо ҳукуматнинг тизимли, аниқ қўллаб-қувватловисиз муаммони ҳал этиш эҳтимоли оз.