Бугун 18 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Хорватияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

Хорватияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

1️⃣ Бухоро шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган, аввал ҳам фирибгарлик жиноятини содир этган шахс ўзини сайёҳлик фирмаси вакили сифатида таништириб, Тошкент шаҳри ва Тошкент ҳамда Қашқадарё вилоятларидаги 3 нафар фуқаронинг ишончига кирган.
У Хорватияда танишлари борлигини айтиб, ишчи виза орқали ишга юбориш эвазига 6000 АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ўтказган тезкор тадбирда Яккасарой туманида у талаб қилинган пулнинг 3000 долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган;

2️⃣ Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган шахс ҳам 3 нафар ҳамшаҳарини алдов йўли билан ишонтира олган. У Хорватияда ишлаётган акасининг ёрдамида ишга юборишни ваъда қилиб, ҳар биридан 2600 доллардан, жами 7800 доллар талаб қилган.

Янги Наманган туманида у пулнинг 3900 долларини олган вақтда ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 14:35 14.08.2025. Ўқилди: 474 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!