Чехиялик машҳур балиқ овчиси Якуб Вагнер уч метрли лаққани тутди.
«Балиқ жангчиси» шоусининг бошловчиси 4 август куни Вранов сув омборида улкан балиқни кўриб қолиб, дарҳол ҳужумга ўтган.
Улкан балиқ ва Вагнер ўртасидаги жанг 50 дақиқа давом этган, якунда тажрибали овчининг қўли баланд келди. Балиқни қирғоққа чиқариб, эсдалик учун суратга олган ва яна сувга қўйиб юборган.