Хорватияда Босния ва Герцеговинадан келган енгил автомобиль ва автобус иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди, 31 киши жароҳатланди.
Бу ҳақда Slobodna Dalmacija нашри хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, А3 автомагистралининг жанубий ва шимолий томонларининг 82- ва 83-километрлари оралиғида автомобиль йўл четига югуриб чиққан буғуга бориб урилган. Шундан сўнг, қарама-қарши йўналишдаги автобус енгил автомобиль билан тўқнашиб, тўсиқни бузиб ўтган ва ағдарилиб кетган.
Қайд этилишича, 29 нафар жабрланувчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт муассасаларига етказилган. Шу билан бирга, улар орасида вояга етмаганлар ҳам бор.
Ҳозирда маҳаллий прокуратура томонидан ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлаш мақсадида воқеа жойида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.