Бугун 12 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Хорижий тажрибада тез ёрдам фельдшери бир вақтнинг ўзида ҳайдовчи ҳисобланади

Хорижий тажрибада тез ёрдам фельдшери бир вақтнинг ўзида  ҳайдовчи ҳисобланади

Бугунги кунда тез тиббий ёрдам бригадаларининг 500 дан ортиғида врач етишмаслиги, 6 мингдан ортиқ шифокорлар ўриндошлик асосида ишлаётгани қайд этилди.

Ваҳоланки, халқаро тажрибада барча чақирувлар учун ҳам врачлар бўлиши шарт эмас.

Шу муносабат билан чақирувларнинг мураккаблиги, долзарблиги ва турига кўра саралаш тизими жорий этилади. Янги ташкил этиладиган Колл-марказ диспетчерлари шунга қараб, врач ёки фельдшердан иборат тиббий бригадаларни йўналтиради.

Хорижий тажрибада тез ёрдам фельдшери бир вақтнинг ўзида ҳайдовчи ҳисобланади.

Шу боис, янги ўқув йилидан тиббиёт техникумлари ва коллежларида фельдшерликка ўқиётган ёшлар бир вақтнинг ўзида ҳайдовчиликка ҳам ўргатилади.

Шу билан бирга, кўрсатилган тиббий хизматларни беморлар томонидан холис баҳолаш орқали тез тиббий ёрдам ходимларини рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.

Бунда, ҳар чорак якунида фаолияти беморлар томонидан яхши баҳоланган бригадалар ходимлари ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида мукофотланади.

Киритилди: 18:27 05.05.2022. Ўқилди: 3375 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!