DW мухбирининг хабар беришича, 70 дан ортиқ дипломатик миссия вакиллари Украина ТИВ раҳбари Андрей Сибиганинг таклифига биноан Киевда Россия зарбалари келиб тушган жойларни кўздан кечирди ва ҳалок бўлганлар хотирасига гуллар қўйди.
Киевнинг Шевченко туманида ёниб кетган "Квадрат" савдо мажмуаси фонида дипломатларга мурожаат қилган Сибига халқаро ҳамжамиятни Россиянинг "террорига" қатъий жавоб қайтаришга чақирди.
"Москвага биз бирдам эканимиз, қатъий жавоб қайтаришимиз, Украина қўшимча Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва ракеталарни олиши ҳамда Киев албатта Европа Иттифои аъзоси бўлиши ҳақида аниқ сигналлар керак", — дейди Сибига.
Унинг сўзларига кўра, Россия зарбаларининг оқибатлари "душман Украина ва иттифоқчиларнинг тинчликпарвар саъй-ҳаракатларига қандай жавоб бераётганини" яққол кўрсатиб турибди, шу сабабли Москвага босимни кучайтириш зарур.
24 майга ўтар кечаси амалга оширилган Россиянинг оммавий ракета ва дрон ҳужумлари натижасида "Лукьяновская" метро бекати яқинида зарбалар қайд этилди, ер усти кутиш залига етказилган зарар туфайли бекат вақтинча ёпилган. Метро яқинида жойлашган "Квадрат" савдо маркази деярли бутунлай вайрон бўлган, шунингдек, Лукьяновка бозорида кучли ёнғин юзага келган. Киевда икки киши ҳалок бўлди, камида 90 киши жароҳат олди, дейилади нашр хабарида.