Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хоразмлик эркак 22 ёшли аёлни сурат ва видеолари билан қўрқитиб, пул талаб қилди (ВИДЕО)

Хоразмлик эркак 22 ёшли аёлни сурат ва видеолари билан қўрқитиб, пул талаб қилди (ВИДЕО)

Хоразм. 2020 йилнинг 24 июнь куни соат 19:00 да  Хоразм вилояти ИИБ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаменти вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир жараёнида, 30 ёшли Ш.Р. таниши 22 ёшли М.Қ., нинг (аёл) шахсий ҳаётига оид маълумотларни, фотосурат ҳамда видео тасвирларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, маълумотларни тарқатмаслик эвазига 15.860.000 сўм пул беришини талаб қилиб, талаб қилинган 15.860.000 сўм пулларни М.Қ., нинг онаси М.А., дан олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан воқеа жойида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Р., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган, жиноят иши бўйича дастлабки терговни Урганч шаҳри 2-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи олиб бормоқда. Ш.Р. ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми “а” (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган товламачилик) банди билан гумон қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Дастлабки тергов жараёнида Ш.Р. айбланувчи тариқасида ишда жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.      

Киритилди: 13:28 04.07.2020. Ўқилди: 5839 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!