Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Хоразмга қарийб 8 миллион доллар эвазига 80 та замонавий автобус олиб келинмоқда

Хоразмга қарийб 8 миллион доллар эвазига 80 та замонавий автобус олиб келинмоқда

Президент вилоятга ташрифи чоғида жамоат транспортида яратилаётган шароитлар билан танишди.

Маълум қилинишича, “ЕВРО-5” стандартларига мос ушбу автобуслар 70 йўловчига мўлжалланган бўлиб, паст полли дизайни ногиронлар ва кексалар учун қулайлик яратади. Уларда Wi-Fi ва кузатув камералари ҳам мавжуд. Ҳозирга қадар шундан 50 таси келтирилган.

Аввалги кичик автобусларнинг ҳар бири кунига 200-300 кишини ташиган бўлса, янги автобусларнинг ҳар бири минг кишига хизмат кўрсатмоқда. Қатнов оралиғи 5–12 дақиқагача қисқарди.

Киритилди: 11:20 02.05.2025. Ўқилди: 532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!