Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Хоразмда ИИБ ходимлари фуқарони урганми? Вазият ўрганилмоқда

Хоразмда ИИБ ходимлари фуқарони урганми? Вазият ўрганилмоқда

Жорий йилнинг 16 август куни ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Янгибозор тумани ИИБ ходимлари томонидан жиноят, айнан ўғрилик жиноятини содир этишга алоқадорликда гумон қилинаётган фуқаро Б.Сапаевга нисбатан тан жароҳати етказилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда, натижалари ҳақида қўшимча хабар берилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти блогерлар ва журналистлардан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг расмий вакилларидан барча тафсилотлар ва ҳолатларни аниқламай ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахборот ресурсларида расмий хабар эълон қилинмасдан туриб, ички ишлар органлари тўғрисида ишончли бўлмаган маълумотларни тарқатмасликни сўрайди.

 

Киритилди: 17:14 20.08.2019. Ўқилди: 1859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!