Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Хоразмда ичимлик сувининг янги тарифлари тасдиқланди

Хоразмда ичимлик сувининг янги тарифлари тасдиқланди

Халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашининг 2025 йил 20 майдаги тегишли қарори билан Хоразм вилояти аҳолиси учун янги тарифлар тасдиқланди.

Унга кўра, 2025 йилнинг 5 июнидан қуйидаги белгиланган тарифлар амалда қўлланилади (ҚҚСсиз):

Ичимлик суви:

аҳоли учун –1 м3 – 4500 сўм;

бюджет ташкилотлари учун - 1м3 – 10 400 сўм;

улгуржи истеъмолчилар учун - 1м3 - 10 400 сўм;

Оқова сув хизмати:

аҳоли учун – 1 м3 – 1 850 сўм;

бюджет ташкилотлари учун - 1м3 – 3 800 сўм;

улгуржи истеъмолчилар учун - 1м3 – 3 800 сўм.

Маълумот учун, истеъмолчилар ичимлик ва оқова сув хизматлари учун олдиндан тўлов амалга оширган тақдирда икки ой давомида эски тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қилинади.

Киритилди: 12:12 24.05.2025. Ўқилди: 580 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!