Бугун 28 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Хоразмда 160 минг истеъмолчидан асоссиз олинган 230 млн сўм қайтарилади

Хоразмда 160 минг истеъмолчидан асоссиз олинган 230 млн сўм қайтарилади

Рақобат қўмитаси Хоразм вилоят бошқармаси томонидан тиббиёт муассасаларида пуллик хизматлар кўрсатилиши жараёни ўрганилиб, бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

2023–2025 йиллар давомида:
🟠 Янгибозор ТТБ — 39 минг истеъмолчига 2 млрд сўмлик хизмат;
🟠 Гурлан ТТБ — 120 минг истеъмолчига 3 млрд сўмлик хизмат кўрсатган.

Шу билан бирга қуйидаги қонунбузилишлар аниқланди:
🔘 хизмат нархига ноқонуний қўшимча солиқлар қўшилган;
🔘 бемор фойдаланмаган дори ва тиббий буюмлар нархи умумий ҳисобга киритилган.
Натижада 160 мингга яқин истеъмолчидан 230 млн сўмдан ортиқ ортиқча маблағ ундирилгани маълум бўлди.

Комиссия қарорига кўра, тиббиёт бирлашмаларига, истеъмолчиларга барча ортиқча ундирилган маблағни қайтариш, келгусида қонун талабларига қатъий риоя қилиш ҳақида мажбурий кўрсатмалар берилди.

Киритилди: 15:31 27.11.2025. Ўқилди: 405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!