Германиянинг Bild нашри хабарига кўра, “Манчестер Сити” клуби ҳозирда “Бавария” бош мураббийи Венсан Компани фаолиятини яқиндан кузатиб бормоқда.
Манбаларга кўра, агар Пеп Гвардиола 2027 йилда жамоани тарк этса, “шаҳарликлар” айнан клуб афсонаси бўлган Компанини бош мураббий лавозимига тайинлашни режалаштирмоқда.
39 ёшли бельгиялик “Манчестер Сити” тарихида ўчмас из қолдирган футболчилардан бири ҳисобланади ва унинг мураббийлик фаолияти ҳам Европа миқёсида юқори баҳоланмоқда.