Тошкентда эко-стикерлар жорий этилади. Шаҳарнинг қоқ марказига фақат электромобиллар кира олди.
2026 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи автомобиллар учун қизил, сариқ, яшил стикерлар жорий этилади. Шаҳарни яшил билан ажратилган марказига фақатгина ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган электромобилларга ҳеч қандай қўшимча техник кўрикларсиз киришга рухсат берилади.
Сариқ стикери бор автомобиллар фақат сариқ ҳудудгача кириши мумкин бўлади. Қизил стикерли автомобиллар эса шаҳарнинг четида ҳаракатланади ва Кичик ҳалқа йўлидан ичкарига кира олишмайди.