Бу ҳақда Asia-Plus хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, ҳужум ўқотар қуроллар ва гранаталар билан жиҳозланган дрон ёрдамида амалга оширилган.
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, жорий йилнинг 26 ноябрига ўтар кечаси Афғонистон ҳудудидан Хатлон вилоятидаги “Йўл” чегара отрядининг “Истиқлол” 1-чегара пости ҳудудида жойлашган “Шохин СМ” корхонаси ходимлари базасига қуролли ҳужум уюштирилган.
Вазирлик жиноий гуруҳларнинг бу даҳшатли ҳаракатларидан чуқур хавотир билдирди ва уларни кескин қоралади ҳамда Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматини “икки қўшни давлатнинг давлат чегарасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш учун самарали чоралар кўришга” чақирди.