Бугун 28 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Хоразм вилоятида 8 405 дона электрон тамаки маҳсулотларини савдога чиқарилишининг олди олинди

Хоразм вилоятида 8 405 дона электрон тамаки маҳсулотларини савдога чиқарилишининг олди олинди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиариқ тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда "H.P." МЧЖ дўкони сотувчиси харидорга хорижда ишлаб чиқарилган 3 дона электрон тамаки маҳсулотини 800 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, Урганч шаҳри, “Исломобод” МФЙ ҳудудидаги хонадондан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 32 турдаги жами 8 405 дона электрон тамаки, никотинли ёстиқчалар ва никотинли суюқликлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:56 27.10.2025. Ўқилди: 245 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!