16 июнь куни Олий Мажлис Сенатида Хоразм вилоятидан бўшаб қолган ўрин учун сайлов бўлиб ўтди.
Хоразм вилояти, Урганч шаҳридаги вилоят мусиқали драма театри биносида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев иштирок этди.
Сайлов яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилди. Сайлов натижаларига кўра Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.