“Ўзенергоинспекция” Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Янгиариқ туманида жойлашган “Н.” хусусий корхонасига қарашли АЁҚШ томонидан сотилаётган АИ-95 маркали автобензин ҳамда дизел ёнилғисидан намуналар олиниб, лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифациз) аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддаси бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, 6,7 млн сўм миқдорида иқтисодий санкция қўлланилди.
1️⃣Бу каби ҳолат Жиззах вилоятидаги "В. О." МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ҳам дизел ёнилғиси давлат стандарт талабларига мос келмаслиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларда аниқланган қолдиқ сақланаётган сифациз нефт маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.