Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) спорт директори Кит Макконнелнинг маълум қилишича, ташкилот қишки спорт турлари бўйича федерациялар билан бу борада музокара олиб бормоқда.
"Париж Олимпиадасидаги тажрибани келтирамиз. Нейтрал мақомда қатнашган спортчиларда муаммо бўлмади. Бу борада аниқ протоколлар бўлади.
Ҳозир ски-альпинизмда Россия ва Беларусь спортчиларининг иштирокига рухсат берилди. Яна бир қатор спорт турлари — фигурали учиш, конькида югуриш ва шорт-трекда ҳам режалар бор. Биз бошқа қишки спорт турлари федерациялари билан ҳам музокаралар олиб бормоқдамиз", - деди Макконнелл.