Исроилнинг ғарбий Хон Юнусдаги Ал-Маваси ҳудудига уюштирган ҳужуми натижасида қурбон бўлганлар сони 90 кишига етди, деб хабар берди Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Департамент баёнотида қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг ярми болалар ва аёллардир.
Шунингдек, 300 га яқин ярадорлар маълум, улардан баъзиларининг аҳволи оғир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги аввалроқ Ал-Маваси минтақасига уюштирилган ҳужумда 71 киши ҳалок бўлгани ва 289 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди.