Ҳозирги вазиятда АҚШ билан олиб борилаётган музокаралар Эронга ҳеч қандай фойда келтирмайди.
Бу ҳақда Эрон олий раҳнамоси Али Хоманаий маълум қилди.
"Ҳозирги вазиятда АҚШ ҳукумати билан музокаралар, биринчи навбатда, миллий манфаатларимизга хизмат қилмайди, бизга ҳеч қандай фойда келтирмайди ва ҳеч қандай зарарнинг олдини олмайди" - деди у Эрон халқига телемурожаати чоғида.
Эрон раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ истаган ва муҳокама қилаётган музокаралар "мулоқот эмас" диктадир".
"Чунки Америка томони музокаралар натижасини олдиндан белгилаб қўйган, яъни уранни бойитиш ва Эрондаги барча ядровий фаолиятлар тўхтатилиши ягона натижа бўлишини эълон қилган", - дея таъкидлади Хоманаий.
2025 йилда Эрон-АҚШ ядровий музокараларининг беш раунди Исроилнинг Ислом Республикасига қарши ҳарбий амалиётини бошлаши ва АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига ҳаво ҳужуми уюштириши сабаб натижасиз якунланди. Бир вақтнинг ўзида "евроучлик" мамлакатлари вакиллари Теҳрон билан музокаралар ўтказди, бироқ Эрон ядро дастури бўйича янги келишувга воситачилик қила олмади.