Венгрия қирувчи самолётлари Латвия ҳаво ҳудуди яқинида Россиянинг бешта самолётини тутиб олди.
Бу ҳақда НАТО иттифоқчи ҳаво кучлари қўмондонлиги ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
"Венгриянинг иккита Gripen қирувчи самолёти 25 сентябрь куни Шяуляй авиабазасидан (Литва) Латвия ҳаво ҳудуди яқинида учаётган Россия самолётларини – Су-30, Су-35 ва учта МиГ-31ни тутиб олиш учун учиб чиқди”, — дейилади хабарда.
Альянс баёнотида таъкидланишича, Венгрия НАТОнинг Болтиқбўйи минтақаси ва унинг шарқий қаноти мудофааси ва хавфсизлигига содиқлигини намойиш этган.
24 сентябрь куни Аляскадаги ҳаво мудофааси идентификация зонасида Россиянинг тўртта ҳарбий самолёти аниқлангани ва уларга ҳамроҳлик қилиш учун тўртта Ф-16 қирувчи самолёти қўзғатилгани аввалроқ хабар қилинган эди. Ўтган ҳафта Россиянинг учта МиГ-31 ҳарбий самолёти Эстония ҳаво ҳудудини бузиб, НАТО доирасида бундай ҳодисаларга тегишли жавоб чоралари ҳақида мунозарага сабаб бўлди.