Бугун 27 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Москва НАТО чегараларининг бузилишини Киевнинг Қримга берган зарбаларига жавоб деб атади

Москва НАТО чегараларининг бузилишини Киевнинг Қримга берган зарбаларига жавоб деб атади

Буюк Британия, Франция ва Германия элчилари Москвадаги махфий йиғилишда Россиянинг учта қирувчи самолётининг Эстония ҳаво ҳудудига бостириб кирганидан хавотир билдирди, бироқ Россия томони буни Киевнинг Қримга берган зарбаларига жавоб деб атади.

Бу ҳақда Bloomberg манбаларга таяниб хабар берди.

Европа дипломатлари Кремлни ёпиқ эшиклар ортида Россия самолётлари яна НАТО чегараларини бузса, альянс қаттиқ чоралар кўришга, жумладан, самолётни уриб туширишга тайёрлиги ҳақида огоҳлантирди.

Москвадаги учрашувда Буюк Британия, Франция ва Германия вакиллари Эстония осмонида учта МиГ-31 самолёти билан боғлиқ ҳодисага норозилик билдиришди. Улар буни тасодиф эмас, балки Россия қўмондонлиги буйруғи билан атайлаб қилинган провокация деб баҳоладилар.

Аммо агентлик манбаларига кўра, Москвадаги музокаралар чоғида россиялик дипломат европаликларга тўғридан-тўғри бундай босқинлар Украинанинг Қримга қилган ҳужумларига жавоб эканлигини айтган. Кремлнинг фикрича, бундай зарбаларни НАТО ёрдамисиз амалга ошириб бўлмайди, яъни Россия ва Европа давлатлари ўртасида қарама-қаршилик аллақачон бошланган.

Киритилди: 10:45 26.09.2025. Ўқилди: 986 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!