Жума куни "Манчестер Сити" мухлисларини Эрлинг Холанд ҳақидаги янгилик билан хурсанд қилди.
Норвегиялик ҳужумчи клуб билан шартномасини 2033/2034 йилги мавсум охиригача узайтирди. Янги меҳнат шартномасига кўра, Холанднинг маоши ҳафтасига 500 минг фунт бўлиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Ҳозирги курс бўйича еврога ҳисобланганда, бу тахминан 592 минг евро бўлади.
Маълум бўлишича, Эрлинг тахминан:
- йилига 30,78 миллион евро;
- ойига 2,525 миллион евро;
- кунига 84 340 евро;
- дақиқасига 58,57 евро;
- сониясига 0,98 евро ишлаб топади.
19 январь, якшанба куни "Манчестер Сити" АПЛ доирасида "Ипсвич" меҳмони бўлади.