Бугун 8 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Холанд "Реал"қандай шартлар асосида ўтиши маълум бўлди

Холанд "Реал"қандай шартлар асосида ўтиши маълум бўлди

Ҳужумчи Эрлинг Холанд йил бошида "Манчестер Сити" билан шартномасини 2033/2034 йилги мавсум охиригача узайтирганди. Келишувда сотиб олиш банди кўрсатилган, яъни норвегиялик тўпурар ҳали ҳам ўз келажагини назорат қилади.

Defensa Central хабарига кўра, 25 ёшли Холанднинг "Реал"да ўйнаш орзуси ҳамон сақланиб қолмоқда. Норвегиялик футболчининг Мадрид клубига ўтиши қийин бўлади, аммо имконсиз эмас. Футболчи билан ишлаётган Рафаэль Пимента Холанднинг "Реал"га трансферини амалга оширишнинг ягона йўли клубнинг Винисиус Жуниорни сотиши эканлигини тушунмоқда. Бундай ҳолатда мадридликлар Эрлингга сармоя киритиш учун етарли маблаққа эга бўлади.

Холандга "Реал" эшигини Килиан Мбаппе трансфери ҳам очиши мумкин эди, аммо бу ҳақиқатга тўғри келмайди - Мадридда французни узоқ йиллар давомида фойдаланиладиган актив сифатида кўришади. Винисиусга келсак, унинг шартномаси фақат 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган.

Киритилди: 09:30 07.09.2025. Ўқилди: 898 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!