Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Холанд 52 йил олдинги тарихий натижани такрорлади

Холанд 52 йил олдинги тарихий натижани такрорлади

Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд 52 йил аввал германиялик афсонавий тўпурар Герд Мюллер томонидан қайд этилган тарихий натижани такрорлади.

УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида Норвегия терма жамоаси Уэльсни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу учрашувда скандинавияликларнинг юлдузли ҳужумчиси Эрлинг Холанд пенальтини аниқ амалга ошириб, ўз номига яна бир гол ёздириб қўйди.

Stats Foot маълумотига кўра, мазкур гол Холанд учун Норвегия терма жамоаси сафидаги 60 та учрашувда урилган 66-гол бўлди.

Шу тариқа, Эрлинг 1974 йилдан буён бундай натижага эришган илк европалик футболчига айланди. Бундан 52 йил аввал Германия терма жамоасининг афсонавий ҳужумчиси Герд Мюллер ҳам худди шундай самарадорлик қайд этган эди.

Эслатиб ўтамиз, Норвегия терма жамоаси Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида Данияга қарши сафарда майдонга тушади.

Скандинавия терма жамоалари ўртасидаги ушбу учрашув 17 ноябрь, сешанба куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 15:30 15.11.2026. Ўқилди: 448 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар