Украинанинг Европадаги иттифоқчилари Киевни қуроллантиришни тўхтатиш мажбуриятисиз жанг ҳаракатларини тўхтатишга чақирди. Шу билан бирга, тадбир иштирокчилари Россияга нисбатан санкциялар босимини сақлаб қолиш ниятида эканлиги таъкидланди.
Бундан олдин Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляен Владимир Зеленский билан қўшма матбуот анжуманида Россия ва АҚШнинг қарорларидан қатъи назар, Брюссел Россияга қарши санкцияларни кучайтирган ҳолда Украинага қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб беришни давом эттиришини маълум қилган эди.
“Хоҳловчилар коалицияси”нинг барча иштирокчилари Украина чегараларини зўравонлик билан ўзгартиришга қарши чиқди, деди Украина президенти Владимир Зеленский ўз саҳифасида.