Бугун "Хоҳловчилар коалицияси" етакчилари Трампга Украина учун хавфсизлик кафолатлари бўйича ўз таклифларини тақдим этишлари мумкин.
Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар берди.
Шунингдек, улар АҚШ ушбу кафолатлар доирасида қандай мажбуриятларни ўз зиммасига олишга тайёр эканини билишни ҳам исташади, дея ёзмоқда агентлик.
"Европаликлар, Вашингтонни Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга ундашга ҳам ҳаракат қилади, чунки Путин яқин орада Зеленский билан учрашиш истагини билдирмаяпти ва Украинага ҳужумларни кучайтиришга тайёргарлик кўрмоқда", дейилади Bloomberg хабарида.
Аввалроқ, Франция президенти Эммануэл Макрон "Хоҳловчилар коалицияси" таркибига кирувчи Европа давлатлари Украина учун урушдан кейинги хавфсизлик кафолатларини тайёрлагани, улар Киев ва Москва тинчлик битимини имзолагандан кейин тақдим этилишини маълум қилган эди. .