Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Хивада “Паҳлавон Маҳмуд — Баҳодирлар ўйини” халқаро турнири бўлиб ўтди (ФОТОЛАВҲА)

 Хивада “Паҳлавон Маҳмуд — Баҳодирлар ўйини” халқаро турнири бўлиб ўтди (ФОТОЛАВҲА)

Жорий йилнинг 4–5 июнь кунлари Ўзбекистоннинг энг қадимий шаҳарларидан бири бўлмиш Хивада “Паҳлавон Маҳмуд – Баҳодирлар ўйини“ II Халқаро турнири бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Бутунжаҳон стронгменлар федерацияси (World Strongmen Federation, WSF) ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказилди. Халқаро турнирга “Мўтабар ун” бренди ҳомийлик қилди.

 Хивада “Паҳлавон Маҳмуд — Баҳодирлар ўйини” халқаро турнири бўлиб ўтди (ФОТОЛАВҲА)

Турнир нафақат ёрқин спорт тадбири, балки ҳам ички, ҳам ташқи туризм ривожига ҳисса қўшувчи воқеа бўлди. Шунингдек, пандемиядан энг кўп зарар кўрган туризм секторини қайта тиклашда ҳам турнирнинг аҳамияти юқори.

Хива бундай мусобақани ўтказиш жойи сифатида бежиз танлангани йўқ, бу қадимий шаҳар ХIII асрда Хоразмда туғилиб, атоқли файласуф, шоир ва полвон сифатида шуҳрат қозонган афсонавий шахс – Паҳлавон Маҳмуднинг ватанидир. Ривоятларда Паҳлавон Маҳмуд умри давомида бор-йўғи бир жангда мағлуб бўлгани келтирилади.

Турнирнинг Паҳлавон Маҳмуд юртида ўтказилиши Ўзбекистоннинг бой ва серқирра маданий мероси жаҳон миқёсида эътироф этилишини ҳам англатади. Халқаро тадбир 2019 йилда илк бор Хивада ўтказилганди.

Турнирга дунёнинг 14 давлатидан, жумладан, Бразилия, Янги Зеландия, Италия, Испания, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Эрон, Ҳиндистон, Польша, Япония, Тожикистон ва Ўзбекистондан 15 нафар энг кучли спортчи иштирок этди. Яъни кўҳна ва ҳамиша навқирон Ичан Қалъа турли юртлардан келган спортчиларни бирлаштирди.

Паҳлавонлар 7 тур бўйича беллашди:

— оғир қопларни қўқон аравага ортиш ва уни маълум масофага олиб бориш;

— оғирлиги 120 дан 160 килограммгача бўлган "Сангижумон" тошларини кўтариш;

— обкачни куч билан кўтариш;

— локомотив тортиш;

— лангар тортиш;

Хива устунларини ушлаб туриш;

— қиличларни вертикал ушлаш.

 Хивада “Паҳлавон Маҳмуд — Баҳодирлар ўйини” халқаро турнири бўлиб ўтди (ФОТОЛАВҲА)

 Хивада “Паҳлавон Маҳмуд — Баҳодирлар ўйини” халқаро турнири бўлиб ўтди (ФОТОЛАВҲА)

 Хивада “Паҳлавон Маҳмуд — Баҳодирлар ўйини” халқаро турнири бўлиб ўтди (ФОТОЛАВҲА)

 Хивада “Паҳлавон Маҳмуд — Баҳодирлар ўйини” халқаро турнири бўлиб ўтди (ФОТОЛАВҲА)

 Хивада “Паҳлавон Маҳмуд — Баҳодирлар ўйини” халқаро турнири бўлиб ўтди (ФОТОЛАВҲА)

 Хивада “Паҳлавон Маҳмуд — Баҳодирлар ўйини” халқаро турнири бўлиб ўтди (ФОТОЛАВҲА)

Турнирда, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида спортни ривожлантириш мақсадида паралимпия чиқишлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон Баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш федерацияси чиқишлари ҳам ўтказилди.

Халқаро турнир икки кун давом этди. Якунда ғолиблар аниқланди:

1-ўрин – Реза Жеитаси (Эрон)

2-ўрин – Ронго Кеене (Янги Зеландия)

3-ўрин – Пётр Мартиненко (Россия)

 Хивада “Паҳлавон Маҳмуд — Баҳодирлар ўйини” халқаро турнири бўлиб ўтди (ФОТОЛАВҲА)

Мусобақа регламентига кўра, олтин медал соҳиби ҳисобланган эронлик спортчига 5 000 доллар тақдим этилди. Иккинчи ва учинчи ўриндан жой олган полвонлар эса мос равишда 3000 ва 1000 доллар билан мукофотланишди.

Тақдирлаш маросими Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазири – А. Абдуҳакимов, Хоразм вилояти ҳокими – Ф.Эрманов, Бутунжаҳон Стронгмен федерацияси Президенти – Р. Жўраев иштирокида бўлиб ўтди.

Киритилди: 16:48 06.06.2022. Ўқилди: 6679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!