Бугун 25 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Хивада “МДҲ мамлакатларида инновацион экотизимлар ва ёшлар етакчилиги” мавзусида форум бўлиб ўтди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

A A A

Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида жойлашган қадимий Хива шаҳрида “МДҲ мамлакатларида инновацион экотизимлар ва ёшлар етакчилиги” мавзусида форум бўлиб ўтди. Унда Озарбайжон билан бир қаторда, МДҲга аъзо мамлакатлар вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Тадбир ёшларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, етакчилик салоҳиятини ривожлантириш ҳамда МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этди.

Хивада “МДҲ мамлакатларида инновацион экотизимлар ва ёшлар етакчилиги” мавзусида форум бўлиб ўтди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Форумда Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази раҳбари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Акиф Марифли “Ёшлар – маданий мулоқот ва инновацион келажак бунёдкорлари” мавзусида маъруза қилди. У ёшларнинг маданий мулоқотни ривожлантириш, инновацион келажакни барпо этиш ва халқ дипломатиясини мустаҳкамлашдаги ўрни ҳақида сўз юритди. Акиф Марифли бундай форумлар МДҲ мамлакатлари ёшлари ўртасидаги маданий ва илмий алоқаларни кенгайтириш, халқлар ўртасидаги ўзаро англашувни мустаҳкамлаш ҳамда мамлакатлараро ҳамкорликни ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшишини таъкидлади.

Хивада “МДҲ мамлакатларида инновацион экотизимлар ва ёшлар етакчилиги” мавзусида форум бўлиб ўтди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Умуман, форум МДҲ мамлакатлари ёшлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва ўзаро тажриба алмашишни рағбатлантириш учун муҳим платформа бўлди.

Хивада “МДҲ мамлакатларида инновацион экотизимлар ва ёшлар етакчилиги” мавзусида форум бўлиб ўтди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Хивада “МДҲ мамлакатларида инновацион экотизимлар ва ёшлар етакчилиги” мавзусида форум бўлиб ўтди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Хивада “МДҲ мамлакатларида инновацион экотизимлар ва ёшлар етакчилиги” мавзусида форум бўлиб ўтди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Хивада “МДҲ мамлакатларида инновацион экотизимлар ва ёшлар етакчилиги” мавзусида форум бўлиб ўтди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Киритилди: 13:05 24.10.2026. Ўқилди: 491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!