Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хитойнинг Хунань провинциясидаги пиротехника заводида портлаш юз берди

Хитойнинг Хунань провинциясидаги пиротехника заводида портлаш юз берди

Мамлакатнинг Хунань провинцияси Чанша шаҳридаги "Huasheng Fireworks Manufacturing and Display Company" заводида содир бўлган кучли портлаш оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, яна 61 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олди.

​Воқеа душанба куни маҳаллий вақт билан соат 16:40 атрофида юз берган. Давлат оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, воқеа жойида 500 га яқин ўт ўчирувчи ва қутқарувчилар иш олиб борган.

​Хитой раиси Си Жинпин ҳодиса юзасидан зудлик билан текширув ўтказиш ва айбдорларни қаттиқ жавобгарликка тортиш бўйича кўрсатма берди. Шунингдек, у мутасадди идораларга хавфли саноат тармоқларида назоратни кучайтириш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича топшириқ берган.

​Маълумот учун, Хитой дунёдаги пиротехника экспортининг учдан икки қисмини таъминлайди ва ўтган йили бу соҳада 1,14 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилган.

Киритилди: Бугун 12:35. Ўқилди: 271 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!