Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан миллий жамоа қароргоҳида футболчиларнинг матбуот олдидаги кўриниши билан боғлиқ тартибни ўзгартиришга қарор қилди.
Сўнгги йилларда Франция футболчиларининг "Клерфонтен" базасига етиб келиши алоҳида ахборот воқеасига айланган эди. Ўйинчиларнинг либоси, услуби ва ташқи кўриниши нафақат спорт ОАВ, балки шоу-бизнес ва ҳаёт тарзига ихтисослашган нашрларда ҳам кенг муҳокама қилинарди.
Футболчилар базада пайдо бўлиши билан журналист ва фотографлар уларни узоқ вақт давомида тасвирга олар, кейин эса терма жамоа юлдузларининг кийиниш услуби ижтимоий тармоқлар ва турли медиа платформаларда кенг тарқаларди.
derbyderbyderby.it маълумотига кўра, Зидан энди бу амалиётни чеклашга қарор қилган.
Янги тартиб бўйича, Франция терма жамоаси футболчиларини қароргоҳга етиб келган пайтда суратга олиш ҳуқуқи фақат Франция футбол федерацияси томонидан расман аккредитациядан ўтган журналистларга берилади.
Шу тариқа, Зидан миллий жамоа атрофидаги эътиборни ташқи кўриниш ва шоу-бизнесдан кўра, кўпроқ футболга қаратишни мақсад қилган.