Хитойнинг BYD компанияси ўз электромобилларини Европага олиб ўтиш учун улкан юк кемасини қурди
Кема бир рейсда 7000 та машина етказиб беради.BYD Explorer No. 1 нинг узунлиги деярли 200 метрдир, бу иккита футбол майдонига тенг. У ҳатто тўлиқ юкланган ҳолатда ҳам тўхтамасдан 29 200 км масофани босиб ўта олади.
Маълумот учун, Хитой ўтган йили дунёдаги энг йирик автомобиль экспортчиси бўлган, биргина BYD компанияси 2023 йилда 3 миллиондан ортиқ автомобиль сотган.