Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хитойдаги заводга экскурсия учун ташриф буюрган олти нафар талаба ҳалок бўлди

Хитойдаги заводга экскурсия учун ташриф буюрган олти нафар талаба ҳалок бўлди

Хитой шимолидаги Ички Мўғулистон автоном районидаги мис-молибден рудасини бойитиш заводида юз берган авария оқибатида олти киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Xinhua агентлиги хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, фавқулодда ҳолат чоршанба куни Хулун-Буир шаҳрида жойлашган China National Gold Group компаниясининг объектида содир бўлган. Қурбонларнинг барчаси Шимоли-шарқий университет талабалари эди.

Тергов маълумотларига кўра, ўқувчилар экскурция вақтида панжара плитасининг қулаши оқибатида флотацион камерага тушиб кетган. Уларнинг ўқитувчиси ҳам яраланган.

Полиция ҳодиса тафсилотларини аниқламоқда, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:15 24.07.2025. Ўқилди: 1317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!