Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Хитойда ўқувчиларнинг уй вазифаларини СИ текширишни бошлади

Хитойда ўқувчиларнинг уй вазифаларини СИ текширишни бошлади

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мао Нин Х ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Хитойда таълим жараёнларига сунъий интеллект (СИ) технологияларининг жорий этилишини акс эттирувчи видеони жойлаштирди.

“Хитой мактабларида билимларни баҳолаш учун сунъий интеллект технологиялари жорий этилмоқда. Бу ўқувчиларга тезда аниқ натижаларни олиш ва ўқитувчилар иш юкини оптималлаштириш имконини беради”, — деб ёзган у.

Автоматлаштириш жараёни ёзма топшириқларни сканерлаш ва уларни ақлли тизим ёрдамида дарҳол таҳлил қилишни ўз ичига олади. Сунъий интеллект имкониятлари ўқитувчининг бевосита аралашувисиз қўлда ёзилган ечимларни тезкор фикр-мулоҳаза ва аниқ талқин қилиш имконини беради.

Видео Х ижтимоий тармоғида ва Хитойнинг Weibo микроблог хизматида кенг тарқалган.

Киритилди: Бугун 14:15. Ўқилди: 359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!