Бугун 23 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Хитойда содир бўлган зилзила оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Хитойда содир бўлган зилзила оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Тибет автоном ҳудудидаги зилзила оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Хитой Халқ Республикасининг Тибет автоном ҳудудида магнитудаси 7,0 бўлган зилзила содир бўлиши оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди.

Xinhua ахборот агентлиги хабар беришича, яна 32 киши жароҳат олган.

Ҳудуд фавқулодда вазиятларни бошқариш маркази фавқулодда вазиятларга жавоб қайтаришнинг иккинчи даражасини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Айни пайтда минтақада қидирув-қутқарув ишларини тезкор ташкил этиш, жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, зилзиладан зарар кўрган аҳолини хавфсиз жойларга кўчириш ва вақтинча жойлаштириш мақсадида турли идоралар ҳамда барча даражадаги ҳокимият органлари фаолияти мувофиқлаштирилмоқда.

Киритилди: Бугун 09:50. Ўқилди: 249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!