Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Хитойда саккиз соат ишлай оладиган робот-қўриқчи яратилди

Хитойда саккиз соат ишлай оладиган робот-қўриқчи яратилди

Хитойнинг Unitree компанияси хавфсизликни таъминлаш ва фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатишга мўлжалланган янги роботини намойиш қилди.

Қурилма қўриқчилик, шахсий ҳимоя ҳамда қутқарув ишларида фойдаланиш учун ишлаб чиқилган. У бир марта қувватланганда саккиз соатгача фаолият юритиши мумкинлиги айтилмоқда.

Қизиғи, роботнинг иш куни меҳнат қонунчилиги билан эмас, балки аккумуляторининг қуввати билан чекланган. Саккиз соатлик «смена»дан кейин унга дам олиш эмас, қайта қувватланиш керак бўлади.

Киритилди: 23:31 21.10.2026. Ўқилди: 181 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!