Бугун 16 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хитойда пора олган мансабдор ўлимга ҳукм қилинди

Хитойда пора олган мансабдор ўлимга ҳукм қилинди

Хитойнинг Гуандун провинциясидаги Умумхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси собиқ раисининг ўринбосари Чэнь Цзисин пора олишда айбдор деб топилиб, ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Хитой суди маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Чэнь Цзисин 2012-2022 йиллар давомида ўзи ёки воситачилар орқали фуқаролардан ноқонуний "совғалар" олиб келган. Айбдор ўз жиноятига чин дилдан афв сўраб, мол-мулкининг катта қисмини қайтариб берган. Суд бу ҳолатни инобатга олган ҳолда, ўлим жазосини бироз кечиктирган.

Шунингдек, таъсир ўтказиб пора олиш жинояти учун, маҳкумга 200 минг юань миқдорида жарима белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Марказий банки раисининг собиқ ўринбосари Фан Йифеи пора билан қўлга тушиб, шартли ўлим жазосига ҳукм қилинган эди.

Киритилди: 09:50 15.11.2024. Ўқилди: 386 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!